Ishonch raqami: (+998) 742234711 info@andmiedu.uz
Select Page
image_pdf

Айни кунларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонда хизмат сафарида бўлиб турибди. Ташрифдан кўзланган мақсад, ҳинд юрти етакчи корхоналари билан келишувларга эришиш ва вилоятга инвестиция маблағлари олиб киришдир, дея хабар беради Kun.uz мухбири.

Андижон вилояти ҳокимлиги

Делегация ташрифнинг биринчи куни давомида Андижонда Уттар Прадеш штатининг Шарда университети филиалини очиш бўйича шартномалар имзолади. Унга кўра, нуфузли университет вилоятда ўз филиалини очади ва 100 млн долларлик инвестиция киритади.

Андижон вилояти ҳокимлиги
Андижон вилояти ҳокимлиги

Делегация 16 январь куни Гужарат штатида бўлди. У ерда штат катта вазири Вижай Рупани билан икки вилоят ўртасида ўзаро ҳамдўстлик, иқтисодий алоқаларни тиклаш юзасидан келишувлар имзоланди.  

Андижон вилояти ҳокимлиги

Гандинагар шаҳрида Шуҳратбек Абдураҳмонов Ҳиндистоннинг 15дан зиёд йирик фармацевтик корхоналари билан Андижон вилоятига инвестиция олиб кириб, дори-дармон ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борди.

Андижон вилояти ҳокимлиги

Шу куннинг ўзида “Аунде Индия” компанияси билан 10 миллион долларлик шартнома имзоланди. “Аунде Индия” компанияси автомобиллар учун қоплама ишлаб чиқариш бўйича Ҳиндистоннинг етакчи корхоналаридан биридир. Мазкур компания ўзида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ички бозорга ҳамда 50дан ортиқ хорижий давлатда жойлашган автомобиль ишлаб чиқарувчиларга экспорт қилади.

Андижон вилояти ҳокимлиги

Андижон вилоят ҳокими бошчилигидаги гуруҳ сафар давомида 15дан зиёд корхона билан манфаатли келишувларга эришиши кўзда тутилган.