Ishonch raqami: (0374) 223-44-09 info@andmiedu.uz
Select Page
image_pdf

11-декабрь  куни Андижон машинасозлик институти “Машинасозлик” факультети анжуманлар залида 1-босқич талабаларининг Ота-оналари билан навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Н.Икромов, “Автомобилсозлик ва тракторсозлик” кафедраси мудири Т.Алматаев, “Ўзбекистон тарихи”  кафедраси профессори  У.Абдуллаев, гуруҳ мураббийлари, декан ўринбосарлари ҳамда 163 нафардан ортиқ ота-оналар иштирок этдилар.

Мазкур йиғилишни “Ўзбекистон тарихи”  кафедраси профессори  У.Абдуллаев бошлаб берди. У.Абдуллаев 2017-2018 ўқув йили учун қабул қилинган талабаларнинг ўқиши, билими, тарбияси жиҳатидан афзалликларини мушоҳада қилиб, давлат тест синовлари шаффофлик билан ўтканлигини таъкидлади. Ота-оналарнинг фарзандлари учун институт ва факультетдаги яратилган шароитлар, АРМ хизмати, ўқув машғулотлари тўғрисида таништириб ўтди. Шунингдек, йиғилишда Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Н.Икромов талабаларимизнинг кийиниш маданияти,  одоб ва ахлоқи масалаларига тўхталиб ўтди. Хусусан, талабалар учун белгиланган наъмунадаги формада келишларини таъминлаб беришда ота-оналарнинг ҳам маъсул эканлиги эслатиб ўтилди. Йиғилишда институтимиз ва факультетимиз олдида турган вазифалар, эришилган ютуқлар, жумладан хорижий факультетларнинг ташкил этилиши ҳамда иқтидорли талабалар учун ташкил этилган “элита” гуруҳлари хусусида маълумотлар берилди.

Ўз навбатида ота-оналар ҳам фарзандларини ўқиш фаолияти билан боғлиқ саволлар билан мурожаат қилдилар. Айрим ота-оналар эса йиғилиш тўғрисида ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Кўпроқ саволлар қўшимча ўқиш тўғрисида яъни инглиз тили, математика фанларининг ўқитилиши билан боғлиқ бўлди.

Йиғилиш сўнггида мураббийлар талабалар ота-оналари билан алоҳида тартибда суҳбат олиб бордилар.